Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«Кимки Оллоҳнинг ҳадларидан бири учун ўртага тушиб, тўхтатиб қўйса, Оллоҳнинг ишига қарши чиқибди», деганлар. Муслим Сафвон ибн Умайядан ривоят қилади:


«كُنْتُ نَائِمًا فِي الْمَسْجِدِ عَلَى خَمِيصَةٍ لِي فَسُرِقَتْ, فَأَخَذْنَا السَّارِقَ فَرَفَعْنَاهُ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَأَمَرَ بِقَطْعِهِ, فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ أَفِي خَمِيصَةٍ ثَمَنُ ثَلاَثِينَ دِرْهَمًا, أَنَا أَهَبُهَا لَهُ أَوْ أَبِيعُهَا لَهُ, قَالَ: فَهَلاَّ كَانَ قَبْلَ أَنْ تَأْتِيَنِي بِهِ»
«Масжидда кийимимни ёпиниб ухлаётган эдим, ўғирлаб кетишди. Ўғрини ушлаб, Пайғамбар с.а.в.нинг олдиларига олиб борган эдик, қўлини кесишга буюрдилар. Мен: «Эй Оллоҳнинг Пайғамбари, ўттиз дирҳамлик кийим учун-а, (яхшиси) мен уни унга ҳадя қилиб юбораман», дедим. У киши: «Шу иш менинг олдимга олиб келмасингдан олдин бўлмабди-да», дедилар». Аҳмад ва Нисоийнинг ривоятида:


«فَقَطَعَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللَّهم عَلَيْهِ وَسَلَّمَ»
«Кейин Пайғамбар с.а.в. унинг қўлини кесдилар», дейилган. Молик «Муваттоъ»да Робиа ибн Абу Абдурраҳмондан ривоят қилади:


«أَنَّ الزُّبَيْرَ بْنَ الْعَوَّامِ لَقِيَ رَجُلًا قَدْ أَخَذَ سَارِقًا, وَهُوَ يُرِيدُ أَنْ يَذْهَبَ بِهِ إِلَى السُّلْطَانِ, فَشَفَعَ لَهُ الزُّبَيْرُ لِيُرْسِلَهُ, فَقَالَ: لاَ, حَتَّى أَبْلُغَ بِهِ السُّلْطَانَ, فَقَالَ الزُّبَيْرُ: إِذَا بَلَغْتَ بِهِ السُّلْطَانَ فَلَعَنَ اللَّهُ الشَّافِعَ وَالْمُشَفِّعَ»
«Зубайр ибн Аввоб бир ўғрини ушлаб олиб, султоннинг олдига олиб бормоқчи бўлиб турган кишини учратиб қолиб, қўйиб юборишини сўраб, ўртага тушди. У: «Йўқ, султонга олиб бораман», деб туриб олди. Шунда Зубайр: «Агар султонга олиб борсанг, ўртага тушувчини ҳам, тушилувчини ҳам Оллоҳ лаҳнатлайди», деди». Бу ҳадислар иш ҳокимга етиб борганидан кейин ҳадлар борасида халифанинг ҳам, ҳақдорнинг ҳам мутлақо кечиришга ҳаққи йўқлигини очиқ кўрсатиб турибди.


Жиноятларда эса қозига арз қилинганидан аввал ҳам, кейин ҳам кишининг кечиришга ҳаққи бўлади. Аҳмад Абу Шурайҳ Ҳузоийдан ривоят қилишича, Пайғамбар с.а.в. шундай деганлар:

 

218-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222